✅Американинг таниқли узум етиштирувчи ва экспорт килувчи "ARRA"компаниясининг Италиядаги хамкори "RKGrowers" компанияси ҳамда "Олтиариқ агростар" МЧЖ ўртасида узумнинг данаксиз навини Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан музокоралар ўтказилди.
📌Унда "Олтиариқ агростар" МЧЖ нинг ишончли вакили М.Набиев Италиянинг Турин шаҳридан бевосита ва Олтиариқ агростар МЧЖ рахбари У.Бозоров Италиянинг Рим шаҳридан онлайн иштирок этди.
🤝Музокараларнинг дастлабки босқичида ушбу компанияси мутахассисларини Ўзбекистонга олиб келиш ва тупроқ ва сув тахлиллари,Фарғона вилояти иқлими ўрганилиб уларга маьлумот юборилиши ва ундан сўнг узум нави танлаб олишга келишилди.
✈️"RKGrowers" компанияси директори жаноб Карло Лингуа 2026 йилнинг феврал ойида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказаладиган мава-сабзавотчилик кўргазмасига таклиф килди.
